Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации
версия для слабовидящих
Главная / Начальные классы / БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ҲАТТИ-ҲАРАКАТЛАРНИ МУСТАҚИЛ ЭГАЛЛАШ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ҲАТТИ-ҲАРАКАТЛАРНИ МУСТАҚИЛ ЭГАЛЛАШ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ҲАТТИ-ҲАРАКАТЛАРНИ МУСТАҚИЛ ЭГАЛЛАШ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

  1. Бошлангич синф ўқувчиларида жисмоний хатти-харакатларини шакллантириш йўллари

  2. Бошланғич таълимда мустақил жисмоний тайёргарлик дастуридан фойдаланишнинг аҳамияти.

  3. Бошланғич синф ўқувчилариучун ҳар кунги мустақил бажариладиган машқлар йиғиндиси

  4. Хулоса

  5. Фойдаланилган адабиётлар





























Бошлангич синф ўқувчиларида жисмоний хатти-харакатларини шакллантириш йўллари

Мактабда жисмоний тарбиянинг хилма-хил шакллари мавжуд. Афсуски, бошланғич синфларда фақат дарс шаклини ташкил қилиш ва ўтказиш билан чекланиб қолинмоқда. Бу эса ўқувчиларда ҳаракатга бўлган талабларини қониқтирмайди. Педагогик кузатишларнинг кўрсатишича жисмоний тарбия дарслари жараёнида ўқувчилар ҳаёт учун зарур бўлган ҳаракат фаоллигини ниҳоятда кам қисмини оладилар. Ўзбекистон халқ таълими Вазирлигининг 1989 йил 30 январ, 45- сонли буйруғига биноан ҳафтасига 3 соат жисмоний тарбия дарсини ўтиш мўлжалланган эди. Лекин жисмоний тарбия ўқитувчилари бундан унумли фойдалана ололмадилар. Бундан ташқари дарсларни методик жиҳатдан тўғри ташкил қилинмаслиги (кўпчилик мактабларда бошлангич синф ўқувчилари билан жисмоний тарбия дарсини мутахассис бўлмаган ўқитувчилар ташкил қилади ва ўтказадилар), ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва жисмоний ривожланишини ҳисобга олмаган ҳолда машқлар танланиши натижасида ўқувчиларда жисмоний сифатларни тарбиялаш, ҳаракат малакаларини шакллантириш етарли даражада эмас.

Бошланғич синф ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш учун зарур ва фаол дам олишига қаратилган тадбирлар: машғулотгача ўтказиладиган гимнастика, катта танаффусларда қизиқарли ҳаракатли ўйинлар, умумтаълим дарслар жараёнида ўтказиладиган қувноқ дақиқалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилишига эътибор берилмай қолди. Натижада ўқувчиларнинг ҳаракат фаоллиги, ишчанлиги тез пасайиб борадиган бўлди.

Мустақил Ўзбекистон Ресупубликасининг стратегик вазифаларидан бири – келажакдаги барча эзгу ишларни амалга оширишга қадар бўлган жисмоний соглом ва маънавий баркамол шахсни вояга етказишдан иборат.

Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўқув ишларни режалаштиришда ва самарали олиб боришда янгича ҳамда ижодий қарашимиз лозим, ишга ташаббускорлик билан ёндашишмоғимиз керак.

Демак, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбия тизимини ривожлантирш зарур, болаларни ҳаракат маҳоратини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш керак.

Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларнинг тарбиясида, уларни жисмонан бақувват, ақлан баркамол бўлиб етишишларида жисмоний тарбия етакчи ролни ўйнайди. Бу муаммоларни ҳал этишда асосий ўрин болалар орасида, ўқитувчилар, ота-оналар ўртасида организмни чиниқтириш, гигиеник қоидалари ва талабларини ўргатиш ва тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тартиб этиш эгаллайди. Шу сабабли биринчи навбатдаги вазифа болаларни ҳар томонлама тўлиқ ривожланишига ёрдам бериш, саломатлигини мустахкамлаш, ҳаётга ва мехнатга тайёрлаш, етук шахс бўлишига ҳисса қўшишдир.

Ўқувчиларни жисмоний тарбиялашнинг турли хил шаклларидан фойдаланиш мактабда нафақат жисмоний тарбия ўқитувчисининг вазифаси, балки бошлангич синф ўкитувчиларининг, мактаб жамоатчилигининг ва мактаб ёшлар уюшмаси фаолларининг ҳам бевосита вазифасидир. Аммо кўпгина мактабларда жисмоний тарбия давлат дастурида кўзда тутилгандек ташкил қилинмайди. Бунинг биринчи сабаби мактаб ўқитувчиларининг жисмоний тарбия масъул бўлганларнинг барчасида жисмоний тарбия назариясига ва методикасига оид билимлар етарли эмас. Бу муаммоларни ҳал қилишга қаратилган, методик адабиётлар ва қўлланмалар ҳам жуда кам.

Республикамиз мустақиллигининг халқимизга берган энг буюк неъматларидан бири ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга берилаётган катта эътибордир. Президентимиз И.А.Каримов ўзининг «Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» номли маърузасида ҳар томонлама ривожланган етук ва баркамол авлодни вояга етказиш, жисмоний камолотни шакллантиришга ва тараққий эттиришга алоҳида аҳамият бериш, омма орасида жисмоний тарбия ва спорт маданиятини юқори савияга кўтариш лозимлигини алоҳида уқтириб ўтган.

Кейинги йилларда болалар спорти ва жисмоний тарбияни ривожлантиришга катта эътибор берилаётгани ҳаммамиз учун қувонарлидир. Аммо шунга қарамай ҳали таълим муассасаларида болаларнинг жисмоний тарбиясини тўғри ташкил этиш борасида қатор муаммолар мавжуд.

Олинган маълумотларга кўра бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний жиҳатдан соғломлик даражаси қониқарли эмаслиги кўпгина мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда. Илмий тадқиқотлар натижасида олинган маълумотларга кўра бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларининг тўртдан уч қисми бирданига ортиқча ўқув юкламалари билан банд этилганлиги оқибатида одатдаги ўқув предметларини ўзлаштиришга қийналмоқдалар.

Сир эмаски, кўпинча бошланғич синф ўқитувчилари биринчи синфга келган ўқувчиларининг саводини тезроқ чиқариш, уларни ёзишга ва ўқишга, ҳисоб-китобга тезроқ ўргатиш учун ёзув, ўқиш ва математика машғулотларига асосий эътиборни қаратадилар-да, аксинча, болаларнинг қизиқиши ва эҳтиёжи кўпроқ сезиладиган жисмоний тарбия, мусиқа, меҳнат каби машғулотларни иккинчи ўринга суриб қўядилар. Бунинг натижасида бошланғич синф ўқувчиси ривожланишида ҳам жисмоний, ҳам психологик носозликлар вужудга келади. Бу эса, ўз навбатида боланинг мактабдан, ўқишдан тез безиб қолишига сабаб бўлади. Мактаб унинг учун ўз имкониятларини намоиш этадиган, билиш, ўқиш ва ўрганиш эҳтиёжларини қондирадиган, уни такомиллашишга бўлган интилишини қаноатлантирадиган жой эмас, балки уни ҳар томонлама эзиб қўядиган зиндонга айланади.

Бошланғич синф ўқувчисининг жисмоний хатти-ҳаракатларга бўлган эҳтиёжининг юқорилиги унинг ёш ва физиологик хусусиятлари билан асосланади. Бу даврда боланинг суяк-мускул тизими шаклланишда давом этиб, унинг организмида суяклашиш даври кечаётган бўлади. Ана шу ҳолатнинг ўзи унинг жисмоний хатти-ҳаракатларга бўлган эҳтиёжини оширади. Кўп ақлий меҳнат талаб этадиган машғулотларда вақти-вақти билан физкультдақиқаларни ўтказиб туришнинг ўзигина боланинг юқорида айтиб ўтилган эҳтиёжларини қондириш учун етарли ҳисобланмайди. Ҳатто ҳафтада икки марта ўтказиладиган жисмоний тарбия машғулотларининг ўзи ҳам ўқувчиларда жисмоний кўникмаларни, қолаверса, жисмоний маданиятни талаб даражасида шакллантириш учун етарли эмас.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларининг фақат 9%и - юқори даражадаги, 57%и – ўрта даражада, 34%и – паст даражадаги жисмоний кўрсатгичларга эга.

Т.В.Корнееванинг фикрича, 95,3% бошланғич синф ўқувчилари дарсдан ташқари пайтларда жисмоний машқлар билан шуғулланмайдилар, 87,8 %и эса эрталабки бадантарбияни бажармайди, фақат 12% болалар ота-оналари билан фаол дам оладилар.

Бу кўрсаткичлар, албатта, бизни ташвишга солади. Ўқувчиларда бошланғич синфдан, ҳатто ундан ҳам олдинроқ жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш кўникмаларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш фақат таълим муассасаларининг эмас, балки таълим-тарбия иши билан шуғулланадиган барча ижтимоий институтлар – оила, мактаб, маҳалла, оммавий ахборот воситалари, ҳуқуқ-тарғибот органларининг биргаликдаги баҳамжиҳат фаолият кўрсатишларига боғлиқдир.

Аммо барча ижтимоий институтлар ишини болаларда жисмоний маданиятни шакллантиришга оид зарур методик кўрсатмалар ва тавсиялар, зарур билимлар билан қуроллантирадиган ташкилот – бу таълим муассасаларидир. Таълим-тарбия иши билан шуғулланадиган мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини юқори даражада такомиллаштириш ҳам муаммонинг ечимини топиш учун асосий шартлардан бири бўлиб ҳисобланади. Бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний кўникмалар ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асосий воситаси бу жисмоний тарбия машғулотларидир. Биз ушбу битирув ишида болаларнинг дарсдан ташқари жисмоний машғулотлар билан шуғулланишлари тўғрисида гапиришдан олдин бошланғич синф ўқув дастурларида белгиланган жисмоний тарбия машғулотларидан бирининг танланган мавзу бўйича тўлиқ ишланмасини таклиф этмоқчимиз.

1-синфда жисмоний тарбиядан ўтказилган бир соатлик дарс

ишланмаси

Дарснинг мақсади:

  • Ҳаракатларни координациялаш ва қоматни тўғрилашга оид машқларни бажариш кўникмаларини шакллантириш;

  • Эпчиллик, тезлик, ўз ҳаракатларини тўғри мўлжаллай олиш кўникмаларини ривожлантириш;

  • Ўзаро ҳамкорлик, ҳалоллик, ўз ўртоғига ёрдам бериш каби ахлоқий сифатларни шакллантириш.

Дарснинг вазифалари: 1. Хатти-ҳаракатларни координациялашга оид

машқларни бажариш.

2. Айланма ҳаракатли машқлар. Умумий чидамлиликни ошириш.

3. “Сеҳргарлар” ҳаракатли ўйинини ўтказиш.


Машғулотни ўтказиш жойи: спорт зали.







Машғулотнинг бориши

Ташкилий-методик кўрсатмалар

Тайёрлов қисми

( 7 дақиқагача)

Сафлантириш, навбатчини ҳисобот беришга ўргатиш, «Сафлан», «Текислан», “Ростлан” буйруқларини бажаришга ўргатиш, дарсда белгиланган асосий вазифалар билан таништириш.

Оёқ учида, пошнада, товон ташқи чети ва ички четларида юриш машқи.

Қўллар белда, ёнламасига оёқ учида югуриш (оёқ учини баландроқ кўтариб, ўнг елка ошиб қараш)


Қайта сафланиш

Умумривожлантирувчи машқлар

Спорт кийимларига эътибор бериш



Пульсни назорат қилиш


Гавда ҳолати, нафас олиш ва қўл ҳаракат-ларини назорат қилиш


Буйруқ: «олтитадан», «учтадан», «турган жойда тартиб билан сананг», «саноқ билан қадам бос”.

Асосий қисм (30 дақиқагача)

Айланма машқлар


1-машқ. Координацияни ривожлантиришга оид машқлар.

50 см.ли тўсиқларнинг остидан ўтиш ва устидан сакраш

Секин бажариш.

2-машқ. Қоматни тўғрилашга оид машқлар.

Девор олдида, бошга хатачани қўйиб – юриш, томонларга қайтиш, ўтириб-туриш.

Орқани тик тутиш, елкалар кўтарилган. Бош, елка, орқа, пошна деворга ёпишиб туриши керак.

3-машқ. Оёқ товони ва қоринчаси мушаклари ва суякларини мустаҳкамлашга оид машқлар.

Қўлда ипни айлантириб, ундан сакраш.


Қоматни тик тутиш. Фақат оёқ қоринчаси ва товон мушаклари ишлайди.

4-машқ. Координацияни ривожлантиришга оид машқлар.

Тўпни чап ва ўнг қўлларда олиб юриш.

Тўпни қўл билан шалоплатиб урмаслик керак.

5-машқ. Уйга вазифа.

Ерга таяниб ётган ҳолда қўлларни тирсакдан букиш ва ёзиш, белни полда кўтаришга ҳаракат қилиш.

Ияк полга тегади, тирсаклар белга ёпишган. Ўртоғингизнинг товонидан тутиб, кўмаклашинг



«Сеҳргарлар” ҳаракатли ўйини (карточка).

Пульсни назорат қилиш

Якунловчи қисм (7-10 дақиқа)

Сафланиш, турли хил кўринишда юриш, нафас олишни меёрига келтириш ҳамда диққатни ривожлантиришга қаратилган машқлар.


Ўйин - гриппнинг олдини олишга қаратилган.


«Тум-така-тум-так,

Қуён дарахтга бошин урди – Бақ»

(қўл кафтлари билан пешананинг фаол нуқталарини уқалаш)


«Вой, бечора қуёнча,

Пешанаси ғуррача»

(қўлни мушт қилган ҳолда буруннинг иккала томонидаги нуқталарни уқалаш).


«Тез ўрмонга борайлик,

Қуённи даволайлик».

(Кўрсатгич ва ўрта бармоқлар билан қулоқ олди ва орқа қисмларини уқалаш.)


Сафланиш ва натижаларни эълон қилиш.

Уйга вазифа.

Нафасни назорат қилиш ва визуал чарчаш белгиларини кузатиш.











«Сеҳргарлар» ўйини карточкаси


График тасвир

Мазмуни

Ўйин қоидаси ва вариантлари


Ўйин иштирокчилари майдонча бўйлаб эркин тарқаладилар. “Сеҳргарлар” танланади. Болалар “сеҳргарлар”дан қочишга ҳаракат қиладилар. «Сеҳргар» қочаётган болаларга қўлини теккизиб, уни сеҳрлаб қўяди. Яъни “сеҳрланган” болалар оёқларини елка кенглигидан каттароқ ёзиб, қўллари баландга кўтариб, қотиб туришади. Қолган болалар эса унинг оёқлари орасидан ўтиб, сеҳрдан халос қилишга ҳаракат қилади. Ўйин белгиланган вақт давомида ўтказилади.

«Сеҳргарлар» бир нечта бўлиши ҳам мумкин.














  1. Бошланғич таълимда мустақил жисмоний тайёргарлик дастуридан фойдаланишнинг аҳамияти.

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳар кунги жисмоний машқлар дастури асосан мускул гуруҳларига, бўғимларига ва аъзолар йиғилмаларига саломатликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга ёрдам беради. Биз бошланғич синф ўқувчиларга уларнинг жисмоний тайёргарлигига қараб мустақил бажарадиган машқлар тўпламини ишлаб чиқдик.

Тажриба ва кузатишлар натижасида машқларнинг тахминий меъёрини ишлаб чиқдик. Ҳар куни жисмоний машқлар билан 10-20 минут атрофида шуғулланиш керак. Асосий мускул группалари ва аъзолар тузилмаларига таъсир қиладиган машқларни бажариш учун шу вақт етарли бўлади.

Жисмоний тайёргарликка, болалар ёшига ва ҳолатига қараб машқлар жадвалда кўрсатилганидек, 3-5 марта кўп ёки кам бажариш мумкин. Ҳар бир болага қулай бўлган оғирлик танланади. Буни албатта шифокор ёки мутахассислар маслаҳати билан биргаликда бажарилади.

Саломатлик йўлаклари”да ва гигиеник гимнастика машқлари жамламасини қандай изчилликда алмаштириб бориш керак? Бунинг бир неча вариантлари қуйидагилар:

  1. Дастлаб ҳар кунги гимнастика машқлари бажарилади 10-20 минут, кейин “Саломатлик йўлаклари”га 10-15 минутга чиқишга тавсия этилади.

  2. Дастлаб юриш “Саломатлик йўлаклари” бўйлаб югуриш керак бўлади (10-15 минут), кечқурун ҳаракатчан ўйинлар ўйнаш мумкин.

  3. Эрталабь кундалик гигиеник гимнастика жамламаси (10-20 минут), “Саломатлик йўлаклари”да юриш (10-15 минут); кечқурун ҳаракатли ўйинлар.




Қуйидаги машқлар тўплами бошланғич синф ўғил (7-11 ёшли) болалар учун ҳар кунги мустақил бажариладиган машқлар йиғиндиси:


  1. Турган жойда юриш, қўлларни фаол ҳаракатлантириб, тиззаларни аста баланд кўтариб олдинга юриш, 30 секунддан 1 минутгача (2-а расм ).

  2. Оддий ҳолатда тик турган жойда қўллар олдинга-орқага, юқорига-орқага, ён томнларга ва орқага, яна олдинга-орқага актив ҳаракатлантирилади. 8-12 марта бажарилади (2-б расм).

  3. Қўллар елкага қўйилади, букилган қўллар билан ичкарига ва ташқарига айланма ҳаракатлар қилинади (турли ҳолатда 20-30 секунд бажарилади (2-в расм).

  4. Ўнг оёқ ён томонга қўйилади, ўнг қўл белга қўйилади, чап қўл юқорига бош орқасида туради, гавда ўнг томонга эгилади, 8-10 марта бажарилади (2-г расм).

  5. Гавдани олдинга ва пастга эгиб, тизза орқасида қарсак чалинади (2-д расм), гавда ростланади ва бош устида қарсак чалинади (2-д 1-расм). 5-8 марта тез суръатда бажарилади.

  6. Дастлабки ҳолат – қўллар белда, оёқлар елка кенглигида туради (2-е расм). Қўлларни олдинга чўзган ҳолда гавда ўнгга бурилади (2-е 1-расм). Чап томонга ҳам шунақа ҳаракат қилинади. 10-12 мартадан такрорланади.

  7. Дастлабки ҳолат – оёқлар томонларга кенгроқ кериб қўйилади (2-ж расм), гавда галма-гал чап ва ўнг оёқларга томон эгилади (2-ж 1-расм). 10-12 мартадан бажарилади.

  8. Битта оёқда туриб ва ҳаракатда сакраш. 10-15 марта бажарилади (2-з расм).

  9. Дастлабки ҳолат – чўккалаб туриб (2-и расм) битта оёқни кўтарган ҳолда қўллар букилади ва ёзилади 8-12 марта (2-и 1-расм)

  10. Дастлабки ҳолат – чалқанча ётилади. Иккала оёқ кўтарилади, ҳаракатлантирилади ва чалкаштирилади (2-к расм), оёқлар билан велосипедчи ҳаракати қилинади (2-к 1-расм). 30-40 секунд такрорланади.

  11. Дастлабки ҳолат – қорин билан ётилади. Қўл ва оёқлар кўтарилади ва гавда эгилади (2-л 1-расм), кейин иккала қўл билан оёқлар ушланади (2-л расм). 5-6 марта бажарилади.

  12. Ўтирган ҳолда оёқлар ён томонларга узатилади, гавда чап ва ўнг томонга бурилади, бунда ўнг қўл билан чап оёқ учини ва чап қўл билан ўнг оёқ учини ушлашга ҳаракат қилинади 8-12 мартадан бажарилади (2-м расм).

  13. Дастлабки ҳолат – яхшилаб ўтириб олинади, бошни тушириб, орқа дўпайтирилади. Гилам устида 5-6 марта олдин томонга ўмбалоқ ошилади (2-н расм). Шунингдек, орқа томонга ҳам 3-5 марта ўмбалоқ ошилади (2-о расм).

hello_html_m397e2fc5.png




Бошланғич синф қизлари (7-11 ёшли) учун ҳар кунги мустақил бажариладиган машқлар йиғиндиси:


  1. Турган жойда юриш, қўлларни ҳаракатлантириб, тиззаини кўтариб юриш 30 секунддан 1 минутгача (3-а расм).

  2. Қўлларни юқорига кўтариб, айни пайтда бир оёқ орқага узатилади ва тана эгилади 5-6 марта такрорланади (3-б расм).

  3. Дастлабки ҳолат – қўллар елкага қўйилади, букилган қўллар билан олдинга ва орқага айланма ҳаракатлар қилинади 20-30 секунд такрорланади (3-в расм).

  4. Дастлабки ҳолат – оёқлар ва қўллар ён томонларга чўзилади. Гавда ўнгга ва чапга эгилади 10-12 марта такрорланади (3-г расм).

  5. Дастлабки ҳолатда турган ҳолда қўлларниюқорига кўтариб, гавдани эгиб, кафт полга теккизилади 8-10 марта (3-д расм).

  6. Қўллар бош орқасига, ён томонга қўйилади, гавда гоҳ ўнгга , гоҳ чапга эгилади 8-10 марта такрорланади (3-е расм)

  7. Дастлабки ҳолат – оёқлар ва қўллар ён томонга чўзилади. Гавдани олдинга эгиб, аввало чап оёқ тиззаси орқасида, кейин ўнг оёқ орқасида қарсак чалинади 6-8 марта такрорланади (3-ж расм).

  8. Дастлабки ҳолат – асосий туриш. Дастлаб чап оёқ, сўнгра чап оёқни юқори кўтариб, оёқ тагида қарсак чалинади 8-10 марта (3-з расм).

  9. Девор олдида туриб, қўллар юқори кўтарилади, кўкрак ёзилади 5-6 марта (3-и расм).

  10. Дастлабки ҳолатда туриб, қўллар белга қўйилади, турлича чўққайиб ўтирилади, оёқлар жуфтлаштирилади ва елка кенглигида қўйилади 10-15 марта такрорланади. Машқлар дастлаб секин, кейин тез бажарилади (3-к расм).

  11. Турган жойда бир оёқда сакралади, бунда иккинчи оёқ ва қўллар бўшаштириб турилади 25-30 секунд такрорланади(3-л расм).

  12. Дастлабки ҳолат – оёқлар елка кенглигида қўйилади, қўллар пастга туширилади. Чапга, ўнгга эгиб туширилади 5-6 марта такрорланади (3-м расм).

  13. Дастлабки ҳолат – чалқанча ётилади. Аввал битта оёқ, кейин иккинчи оёқ юқори кўтарилади (3-н расм). Оёқлар ён томонларга чўзилади ва чалкаштирилади (3-н 1-расм). 30-40 секунд бажарилади.

  14. Юқоридаги каби чалқанча ётиб, дастлаб бир оёқ билан, кейин иккинчи оёқ билан айланма ҳаракатлар қилинади 6-8 мартадан такрорланади (3-о расм).

  15. Стулда ўтириб, оёқлар чалкаштирилади ва юқорига, пастга чўзилади 20-30 секунд (3-п расм).


hello_html_m59bb9687.png

ХУЛОСА

Мустақил Ўзбекистон Ресупубликасининг стратегик вазифаларидан бири – келажакдаги барча эзгу ишларни амалга оширишга қадар бўлган жисмоний соглом ва маънавий баркамол шахсни вояга етказишдан иборат.

Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўқув ишларни режалаштиришда ва самарали олиб боришда янгича ҳамда ижодий қарашимиз лозим, ишга ташаббускорлик билан ёндашишмоғимиз керак. Ёшларни ҳар томонлама комил инсон этиб тарбиялаш масалаларини илмий равишда ҳал қилиб бўлмайди.

Биз ушбу битирув-малакавий ишимизда келажакда баркамол авлод таълим-тарбиясига бир назар ташлаб, “Бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний хатти-ҳаракатларни мустақил эгаллаш кўникмаларини шакллантиришнинг назарий-амалий асослари” мавзусини илмий-назарий жиҳатдан ёритишга ҳаракат қилдик. Танланган мавзу бўйича олиб борилган изланишлар қуйидаги хулосаларни шакллантириш имконини берди:

. Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини ХХI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили” деб эълон қилингани ҳам бежис эмас.

. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни ҳаётга тадбиқ этишнинг устувор йўналишдан бири ОЎЮ ва академик лицей, касб-хунар коллежларида фаолият кўрсатаётган педагогик ходимлар салоҳиятини замон талабалари даражасига кўтаришдан иборат.

. Соғлом турмуш тарзи инсон маданий, жисмоний ривожланиши, меҳнат унумдорлиги ва ижодий фаолиятини оширишни ўз ичига олади. Соғлом турмуш тарзининг асосий таркибий қисмлари самарали иш фаолияти, шахсий гигиена, зарарли одатлардан воз кечиш, белгиланган бир вақтда тўғри овқатланиш, жисмонан чиниқиш, жисмоний тарбия билин мунтазам шуғулланиб туришдан иборат. Ёшлар, ўқувчилар соғлом турмуш тарзининг шаклланиши ҳар томонлама гармоник етук, фаол шахсни тарбиялашда ҳам муҳим омил ҳисобланади.

. Жисмоний тарбия билан шуғулланишда болалар организмининг ёши ва жинси биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак. Шунда бундай шуғулланиш ижобий таъсир қилади. Бунга асосий бола организмининг ўсиш ва ривожланишида бир қатор морфологик, жисмоний, физиологик ўзгаришлар содир туришидир. Бу ўзгаришларнинг намоён бўлишида, биринчидан, ирсий хусусият, иккинчидан, муҳит омиллари муҳим рол ўйнайди. Бола организмида ўсиш ва улғайиш туфайли содир бўладиган қайд қилинган ўзгаришлар бир текисда бормасдан, балки гитерохрон (нотекис) характерга эга бўлади.

. Бошланғич таълим ўқувчиларининг жисмоний тарбияси жисмоний маданият тизимининг асосий бўғинларидан бири ҳисобланади. Негаки, мактабда мамлакатимиздаги ҳамма болалар таълим оладилар. Жисмоний тарбия мактаб ўқув-тарбиявий ишининг ажралмас қисми сифатида ўқувчиларни ҳаётга, ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлашда етакчи ролъ ўйнаши лозим

. Жисмоний тарбия жараёнида ҳам таълим ҳам тарбия амалга оширилади. Бунда ўргатишнинг асосий предмети бўлиб ўзаро боғланган ҳаракат тизимини ўз ичига олувчи оқилона ҳаракат фаолиятлари ҳисобланади. Бирор бир ҳаракатга ўргатиш шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши, функционал имконяитларни ошириш ва ривожлантириш соглиќни мустахкамлаш ва хоказолар билан боғликдир, ҳамда жисмоний сифатларини ошириш содир бўлади.

. Бошланғич синфларда ҳаракат малакакалари. Ҳаракатли машқларни кўп маротаба стереотип тарзда такрорлаш малака ҳосил қилишга олиб келади. Ҳаракат малакаси бу-бир бутун ҳаракат актида ҳаракатларни автоматлашган усулида олиб боришга айтилади.

. Болаларнинг ҳаракатлар фаолиятини такомиллаштириш жараёнида кўп вазифаларни ҳал қилишда онглилик етакчи роль ўйнади. Онглилик ўрганилаётган ҳаракат техникасини, унинг қонуниятларини ва бажариладиган ишининг натижасини янада чуқуроқ тушуниб олишга қаратилиши керак.

. Малаканинг - ҳосил бўлиши жараёнида алоҳида ҳаракатларининг автоматлашиши билан бирга бу ҳаракатлар тузилишнинг нисбатан доимий фазовийлиги, вақтлигиги ва кучлилиги билан бир бутун актга ҳаракатларга бирлашиш юзага келади. Бу ҳаракатларнинг енгил, ритмик, тежамли бўлишини таъминлайди.

. Ўқувчиларнинг югуриши ва сакраши вақтида асосийси – ҳаракат тезлигини сақлаш ва ўзини қандай ҳис қилишини назорат қилиб борилади. Югуришни бажарганда, оёқларни баландроқ кўтариш керак. Барча юкламалар биринчи машғулотдек бажарилмайди. Юкламаларни машғулотдан машғулотга секин-аста ошириб бориш керак.

. Ҳаракат малакаларини такомиллаштириш жараёнида осон тушунарли ва индивидуаллаштиришни таъминлаш билан бирга, ўрганилган ҳаракатнинг қанчалик мустахкамланганлигига қараб мусобақа метотидан олдин ҳаракат техникасига асосан, сўнгра бутун функционал имкониятларини кўрсатиб янада кенгроқ фойдаланилади.

. Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳар кунги жисмоний машқлар дастури асосан мускул гуруҳларига, бўғимларига ва аъзолар йиғилмаларига саломатликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга ёрдам беради. Биз бошланғич синф ўқувчиларга уларнинг жисмоний тайёргарлигига қараб мустақил бажарадиган машқлар тўпламини ишлаб чиқдик.

Юқорида келтирилган умумий хулосалар ҳамда битирув-малакавий ишда тўпланган маълумотларга асосланган ҳолда қуйидаги тавсияларни таклиф этишни лозим топдик:

- ишда бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний хатти-ҳаракатларни мустақил эгаллаш кўникмаларини шакллантиришнинг илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилдики, ундан жисмоний тарбиядан ташкил этиладиган назарий-амалий машғулотларда фойдаланиш мумкин;

- Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил жисмоний тайёргарлик дастуридан фойдаланиш жисмоний тарбияни такомиллаштириш воситаси сифатида мактаб ва мактабдан ташқари ташкил этишда фойдаланишлари мумкин;

- битирув-малакавий ишдан малака ошириш курслари машғулотларида, мактабда ва махсус семинарларда фойдаланиш мумкин.













АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


  1. И.А.Каримов. «Юксак маънавият – енгилмас куч ». Т.: Ўзб, 2008 й. 5-7 бетлар

  2. Халқ сўзи” газетаси. “Баркамол авлод йили ” давлат дастури тўғрисида 2010 йил 28 январ, № 19 (4934) сони, 1-3 бетлар.

  3. И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997 йил 137-140-бетлар.

  4. Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида. -Т.: Маънавият, 2008 й 3-8 бетлар

  5. И.А.Каримов Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин. Т «Ўзбекистон» 1998 йил.

  6. И.А.Каримов ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. Т. «Ўзбекистон» 1998 йил.

  7. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни.// Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. —Т.: Шарқ, 1997.

  8. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”// “Баркамол авлод—Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”.Т.:Шарқ, 1997.

  9. Баркамол авлод орзуси «Шарқ» нашриёти Т. 1999 йил.

  10. Ш.Қурбонов, А.Қурбонов. Жисмоний машқларининг физиологик асослари. «ЎАЖБНТ» Маркази, 2003 й.

  11. Қ.Содиқов, С.Х.Атипова. Ёш физиологияси ва гигиена. «Янги аср авлоди» Тошкент 2009 й.

  12. Ф.Хўжаев, Т.Усмонхўжаев. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия дарслари. «Ўқитувчи» Тошкент 1996 й.

  13. Ҳ.А.Ботиров. Ўзбекистонда жисмоний тарбия тарихи. Т.: Ибн Сино номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси 1993 й.

  14. Н.Қ.Қосимова. Ёш физиологияси ва гигиенаси. Бухоро 2005 й.

  15. А.Қ.Атоев. Болалар спортини ривожлантириш. Бухоро-2007 й

  16. А.Қ.Атоев. Болалар спортини ривожлантириш. Бухоро-2007 й

  17. А.Қ.Атоев. Болаларни чаққон, эпчил ва бақувват қилиб тарбиялаш. Тошкент – 1981 й.

  18. М.Рахматхўжаев, Б.Сафаров. Жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мактабларининг раҳбар ва мураббийлари учун қўлланма. Тошкент 2009 й.





  • Начальные классы
Описание:

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ҲАТТИ-ҲАРАКАТЛАРНИ МУСТАҚИЛ ЭГАЛЛАШ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Мустақил Ўзбекистон Ресупубликасининг стратегик вазифаларидан бири – келажакдаги барча эзгу ишларни амалга оширишга қадар бўлган жисмоний соглом ва маънавий баркамол шахсни вояга етказишдан иборат.

Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўқув ишларни режалаштиришда ва самарали олиб боришда янгича ҳамда ижодий қарашимиз лозим, ишга ташаббускорлик билан ёндашишмоғимиз керак.

Автор Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович
Дата добавления 04.01.2017
Раздел Начальные классы
Подраздел Другое
Просмотров 978
Номер материала MA-069312
Скачать свидетельство о публикации

Оставьте свой комментарий:

Введите символы, которые изображены на картинке:

Получить новый код
* Обязательные для заполнения.


Комментарии:

Популярные курсы