Главная / ОБЖ / Зульфиянинг хаети ва ижоди

Зульфиянинг хаети ва ижоди

Зулфия

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова ижодий камолотида ўзбек ва рус классиклари, халқ оғзаки ижодиёти ва жаҳон адабиёти анъаналарининг роли бениҳоя бўлди. Ўзбек шоираси. 1915 йилнинг 1 мартида Тошкентда туғилган. Ўрта мактабдан сўнг педагогика институтида ва аспирантурада таълим олган.

Таржимаи ҳол

Ҳинд мавзуидаги шеърлари учун Жавоҳарлаъл Неру номидаги халқаро мукофотга, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи асарлари ҳамда тараққийпарвар Осиё ва Африка ёзувчилари ҳаракатидаги фаол иштироки учун эса халқаро «Нилуфар» мукофотига сазовор бўлган.

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова 1915 йили Тошкентда, ҳунарманд оиласида туғилган. У хотин-қизлар билим юртида ўқиган вақтларидаёқ (1931-1934) адабий тўгаракларга қатнашиб, шеърлар машқ қилади.
1935-1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти аспирантурасида таҳсил олди.

1938-1948 йилларда нашриётларда муҳаррир, бўлим бошлиғи, 1950-1953 йилларда эса «Ўзбекистон хотин-қизлари» (ҳозирги «Саодат») журналида бўлим бошлиғи, 1953-1980 йилларда эса бош муҳаррир бўлиб ишлади. Зулфия 17 ёшида нашр этилган «Ҳаёт варақлари» (1932) номли биринчи шеърлар тўплами билан Ойдин, Музайяна Алавия, Хосият Тиллахоновалар сафига кириб келди.
Атоқли шоира 81 ёшида, 1996 йил августида вафот этган.

Зулфиянинг ижодий камолотида ўзбек ва рус классиклари, халқ оғзаки ижодиёти ва жаҳон адабиёти анъаналарининг роли бениҳоя бўлди.
Шоира Ҳиндистон, Югославия, Шри Ланка, Миср, Бирма, Австрия каби мамлакатларда бўлди. У 1956 йилда Осиё ва Африка ёзувчиларининг Деҳлида ўтказилган биринчи конференциясида қатнашиб, машҳур «Мушоира» (1958) асарини яратди.

Унинг шеърлари рус, инглиз, немис, ҳинд, болгар, хитой, араб, форс ва бошқа тилларга таржима қилинган. Шоира Н.А.Некрасов, М.Ю.Лермонтов, Вера Инбер, Леся Украинка, Эди Огнетсвет, Марварид Дилбозий, Амрита Притам асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган. У Меҳнат Қахрамони ҳам эди.

Фаолияти

Шоира «Шеърлар» ва «Қизлар қўшиғи» (1938) каби поэтик асарларини она Ватан ва унинг дала, чўлларида меҳнат қилаётган пахтакорлар, тракторчи қизларнинг қайноқ ҳаётларига бағишлайди. Айни чоғда, мазкур тўпламлардаги шеърлари шоиранинг маҳорат сирларини эгаллаётган даврини характерловчи асарлар сифатида ҳам муҳим эди.
Уруш даврида «Уни Фарҳод дердилар» (1943), «Ҳижрон кунларида» (1944) каби тўпламларининг нашр этилиши Зулфиянинғ пешқадам шоирлар қаторига дадил кириб келаётганлигидан далолат берди. Бу тўпламдаги шеърлар Ватанга муҳаббат, душманга нафрат ва ғалабага ишонч руҳида яратилганлиги билан характерлидир.
Зулфиянинг «Менинг Ватаним», «Қўлимда қуролу устимда шинел», «Бизни кут» каби умидбахш шеърлари уруш даври ўзбек шеъриятининг жанговар руҳини ифодаловчи асарлар қаторидан ўрин олган.
Шоиранинг урушдан сўнгги йилларда яратилган «Далада бир кун» (1948), «Тонг қўшиғи» (1953) каби шеърлар туркуми, шунингдек, «Мен тонгни куйлайман», «Юрагимга яқин кишилар» (1958), «Куйларим сизга» (1965) тўпламларида Ватан мадҳи, меҳнат жараёнида фидокорлик кўрсатаётган кишилар ҳаёти жўшиб куйланади. Унинг «Сўроқлайди шоирни шеърим» (1960), «Ойдин» (1953), «Қуёшли қалам» (1967) каби очерк ва достонлари Ҳамза, Ойбек, Ойдин, Ҳамид Олимжон каби устозларнинг ёрқин хотираларига бағишланган.
Зулфия Ҳ.Олимжоннинг «Семурғ», «Зайнаб ва Омон» достонлари асосида пьеса ва опера либреттосини ҳам яратган. 
Зулфия «Ўйлар», «Шалола» каби шеърий тўпламлари учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган.
Ҳинд мавзуидаги шеърлари учун Жавоҳарлаъл Неру номидаги халқаро мукофотга, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи асарлари ҳамда тараққийпарвар Осиё ва Африка ёзувчилари ҳаракатидаги фаол иштироки учун эса халқаро «Нилуфар» мукофотига сазовор бўлган.

Зульфиянинг хаети ва ижоди
  • ОБЖ
Описание:

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова ижодий камолотида ўзбек ва рус классиклари, халқ оғзаки ижодиёти ва жаҳон адабиёти анъаналарининг роли бениҳоя бўлди. Ўзбек шоираси. 1915 йилнинг 1 мартида Тошкентда туғилган. Ўрта мактабдан сўнг педагогика институтида ва аспирантурада таълим олган.

Таржимаи ҳол

Ҳинд мавзуидаги шеърлари учун Жавоҳарлаъл Неру номидаги халқаро мукофотга, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи асарлари ҳамда тараққийпарвар Осиё ва Африка ёзувчилари ҳаракатидаги фаол иштироки учун эса халқаро «Нилуфар» мукофотига сазовор бўлган.

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова 1915 йили Тошкентда, ҳунарманд оиласида туғилган. У хотин-қизлар билим юртида ўқиган вақтларидаёқ (1931-1934) адабий тўгаракларга қатнашиб, шеърлар машқ қилади.
1935-1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти аспирантурасида таҳсил олди.

1938-1948 йилларда нашриётларда муҳаррир, бўлим бошлиғи, 1950-1953 йилларда эса «Ўзбекистон хотин-қизлари» (ҳозирги «Саодат») журналида бўлим бошлиғи, 1953-1980 йилларда эса бош муҳаррир бўлиб ишлади. Зулфия 17 ёшида нашр этилган «Ҳаёт варақлари» (1932) номли биринчи шеърлар тўплами билан Ойдин, Музайяна Алавия, Хосият Тиллахоновалар сафига кириб келди.
Атоқли шоира 81 ёшида, 1996 йил августида вафот этган.

Зулфиянинг ижодий камолотида ўзбек ва рус классиклари, халқ оғзаки ижодиёти ва жаҳон адабиёти анъаналарининг роли бениҳоя бўлди.
Шоира Ҳиндистон, Югославия, Шри Ланка, Миср, Бирма, Австрия каби мамлакатларда бўлди. У 1956 йилда Осиё ва Африка ёзувчиларининг Деҳлида ўтказилган биринчи конференциясида қатнашиб, машҳур «Мушоира» (1958) асарини яратди.

Унинг шеърлари рус, инглиз, немис, ҳинд, болгар, хитой, араб, форс ва бошқа тилларга таржима қилинган. Шоира Н.А.Некрасов, М.Ю.Лермонтов, Вера Инбер, Леся Украинка, Эди Огнетсвет, Марварид Дилбозий, Амрита Притам асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган. У Меҳнат Қахрамони ҳам эди.

Автор Турдиметова Наргиза Авазхановна
Дата добавления 19.02.2016
Раздел ОБЖ
Подраздел Конспекты
Просмотров 630
Номер материала MA-064960
Скачать свидетельство о публикации

Оставьте свой комментарий:

Введите символы, которые изображены на картинке:

Получить новый код
* Обязательные для заполнения.

Комментарии:

↓ Показать еще коментарии ↓