Главная / Другое / Адабий тил меъёрлари (на узбекском языке)

Адабий тил меъёрлари (на узбекском языке)

АДАБИЙ ТИЛ МЕЬЁРЛАРИ



Маънодош сўзларни ўрнида ишлатиш сўз санъаткори учун фарз. Тилимизнинг шу товланиб туришида шоир учун не-не битмас-туганмас хазиналар бор.

М. Шайхзода


Туғилдиму онам кўксидан

Ўзбек момо ифорин туйдим.

Алла айтса мурғак қалбимда

Она тилим сафосин суйдим!


Тил - халқ билан бирга умр кечириб, шаклланади, ривожланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир миллатнинг тили унинг бахти, тиргагидир. Она тили эса муқаддас аждодларимизни бугунги ва келажак авлод тарихи билан чамбарчас боғловчи, мангуга бириктирувчи энг ишончли қуролдир.

Нутқимиз икки шаклда бўлади: оғзаки ва ёзма. Оғзаки нутқ ўзаро муомала тилидир. Ундан ўзаро суҳбатларда, баҳсларда фойдаланилади.

Ҳар икки нутқ шакли олдига бир хил талаблар қўйилади: фикрни аниқ ва тушунарли бўлиши, жумланинг тўғри, равон ҳамда таъсирли қурилиши ҳар қандай нутқнинг бош фазилатидир.

Ўзбек тилшунослиги фанининг туғилиши ҳақида гапирганимизда, бу масаланинг тил ўқитиш – тил фактларига илмий асосда ёндашиш талабини келтириб чиқаради. Ўзбек тилшунослиги фани ва олий мактабларда ўқитиладиган лингвистик курслар Октябрь тўнтарилишидан кейин туғилди. Бирор фаннинг майдонга келиши ҳақида гапирилганда, одатда, инсониятнинг асрлар бўйи яратган билимлари кўзда тутилади. Шунга қараганда, ўзбек тилшунослиги фани нисбатан қисқа вақт ичида пайдо бўлди. Чунки рус тили фани, бой рус тилшунослиги ўзбек тилшунослик фани учун илмий асосни яратиб берди.

Бугунги ўзбек тилининг сўз ишлатиш қоидалари автор, университет, фронт, хирург, штраф, кофе каби сўзлар оммага тушунарли, адабий тилда меъёрлашган сўзлардир. Жабҳа, муаллиф, жарроҳ, жарима, қаҳва каби сўзлар ўтмиш ҳақидаги асарларда, тарихий романларда ишлатилиб қолади. Сўз ишлатишда диққатни шунга қаратиш керакки, фронт типидаги сўзларнинг қўлланиш доираси бу деярли ҳамма халқларга тушунарли, интернационал характерда, бундай сўзлар интернационализмга хизмат қилади. Жабҳа типидаги сўзларда бу хусусият йўқ.

Нутқ маданияти соҳасида, айрим нормаларни яна ҳам аниқлаш юзасидан қилинадиган ишларнинг доирасини аниқлаб – олиш муҳим вазифалардан бири. Сўзларнинг структураси тил тараққиётининг турли даврларга кўра ҳар хил бўлади. Масалан, ҳозир сўзининг маъносида қўлланилиши бугунги тил учун архаизмдир. Ҳамма нарса тайёр каби янги сўз ясашда ҳам кўпроқ тайёр сўзи ишлатилади: тайёрланади, ҳозирланади.

Адабий номларни белгилаш тил ходисаларини ўзаро боғланган динамик характердаги нарсалар деб қараш, уларни таққослаш, шу йўл билан умумий қонун - қоидаларни аниқлаш орқали бўлади: Тилнинг ҳамма ҳодисалари биргаликда бир бутунликни ташкил қилади. Адабий нутқ ҳар бир сўз, қўшимча талаффузи, ёзилиши аниқ белгилаб берилган нутқ кўринишдадир.

Тил бирикмаларидан фойдаланиш жараёни мураккаб бўлиб, у тилдан ташқари ҳодисаларни ҳам ўз ичига олади. Масалан, айнан бир сўз ёки гапни қайси даврда ва қайси вазиятда гапириш ҳам нутқ маданиятига дохил бўлиб, гапирувчи кишининг фаросати билан боғлиқ бўлади.

Адабий тил меъёрлари замонга қараб ўзгариб боради. Агар ХХ аср 20-йиллари оғзаки ва ёзма нутқи учун усмонли туркий тили, татар тили фонетикаси ва граматикасига хос шаклларни ишлатиш меъёр бўлса, бу меъёр шу асрнинг 90-йиллари учун меъёр эмасдир. Масалан:

Мен ёлғиз қонли кўз ёшларимни бу соғанангга тўкилган учун эмас, ўз ёзиқларимни инкор этарга келдим, ҳаққоним (Фитрат).

Ушбу гапдаги -мак, этарга шакллари 20-йиллар учун меъёрдир. Умуман, нутқ меъёри ўзгарувчан бўлади. Ижодкор тарихий мавзуда асар ёзар экан, ўша замон нутқ маданияти меъёридан хабардор бўлиши ва уни ўз асарида акс эттириши ўринлидир.

Демак, нутқ маданияти айни пайтда фақат тилдан фойдалана олиш жараёни ҳамдир. Ҳар бир вазият, ҳар бир давра, ҳар замонга мос сўзлай олиш нутқ маданиятининг зарурий қисмидир.

Демак, нутқ маданияти айни пайтда фақат тилдан фойдалана олиш жараёни ҳамдир. Ҳар бир вазият, ҳар бир давра, ҳар бир замонга мос сўзлай олиш нутқ маданиятининг зарурий қисмидир.

Деразамнинг олдида бир туп ўрик оппоқ бўлиб гуллади”1. Бу мисра шеърий тизимда бўлса - да, унда она тилимизнинг ўзига хос шакллари бир тартибда (сифат ва от; равиш ва феъл каби) жойлашган. Энг оддий қоида: ясовчи қўшимча ўзак ёки негизга қўшилади (бошла); сўнгги шакл ясайдиган қўшимчалари (бошла-н), сўнг шакл ясайдиган қўшимчалари (бошланади) тиркалади. Отларда ҳам шундай: фарзандликнинг муқаддас шарафини оқлаймиз.

Тил товушларидан, сўз ва қўшимчаларидан, гап қурилиши билан боғлиқ бўлган ифода воситаларидан фойдаланиш ҳақидаги қоидалар нутқ меъёрлари дейилади.

Тил қурилиши тўғрисидаги қоидалар аксарият ҳолларда нутқ меъёрлари билан мос келади: кулди, дада, модда ва бошқалар. Лекин айрим сўзларда (баланд, хурсанд) ва қўшимчаларда (кетди, айтди) -д товуши тушади ёки жарангсиз тарзда айтилади, лекин ҳамма вақт қоида бўйича -д айтилади ва ёзилади (айтти эмас).

Бундан иккита қоида – иккита меъёр юзага келади:

  • талаффуз меъёри: экти, кутти ва бошқа

  • ёзув меъёри: экди, кутди.

Баъзан эшитиш (талаффуз) бўйича ёзиш ҳам мумкин: келтирди, олдирди. Аммо кўп ҳолларда меъёрни сақлаш шарт: дўвлат эмас - давлат; келутти эмас - келяпти, кеввоти эмас - келаётир.

Ўзбек тили бой имкониятларга - қўшимчаларга, сўз ва турли ифода воситаларига эгадир. Лекин ёзувда, сўзлашда ҳар хиллик бўлмасин учун, имло ҳамда нутқ меъёрлари белгиланади.

Масалан, фонетикадан бир товушнинг турли меъёрини эслайлик:

  • бола, китоб, таъбир каби сўзлардаги -б товушнинг ифода меъёри ҳам, ёзуви ҳам бир хил

  • китоп, тутип, сероп каби сўзларда -б товуши жарангсизлашади ва бу талаффуз оғзаки нутқ учун меъёри саналади, лекин ёзувда жарангли б тикланади: китоб, тутиб, сероб.

  • айрим ифодалар икки хил айтилиши ва ёзилиши мумкин: Ёза беради - ёзаверади; айта бер - айтавер...

Морфология соҳаси бўйича:

  • далага, уйга - ёзув ҳам, талаффуз ҳам бир хил;

  • теракка, қишлоққа - ёзув ҳам, ифода ҳам бир хил

  • ишка, отка - талаффузда, лекин ёзувда: ишга, отга.

Товушлар, бўғинлар, урғулар соҳасида хам шундай қоида - меъёрлар бўлади. Газета ва журналлар, китоблар, кино ва театр, телекўрсатувлар оғзаки ва ёзма нутқ меъёрларини тарғиб қилишда катта хизмат қиладилар.

Синонимлардан фойдаланишда ҳам нутқимизга қабул қилинмаган чет сўзларни киритиб гапиришда ҳам нутқ меъёрларини бузиш ҳоллари учрайди. Ҳар бир кишининг ёзма ва оғзаки нутқи савиясидан бутун халқ, миллат нутқ маданияти ҳосил бўлади. Олим, ёзувчи, шоир, давлат арбобларининг оғзаки ва ёзма нутқи кўпинча намуна вазифасини ўтайди.

Ёзувчилар тарихий мавзуда асар ёзганларида ўша замон руҳини асарига олиб кириш учун ва тили ўша замон бўёғини акс эттириши учун персонажлар нутқига мазкур замонга хос нутқ унсурларини киритадилар. Бу билан ёзувчи, шоир ўзининг, яъни муаллифнинг нутқида ҳам эскирган сўз ва шакллар ишлатилиши меъёр ҳисобланар экан, деган хулоса чиқмаслиги керак. Ижодкор ўзига тегишли матнда замонаси адабий тили меъёрларига амал қилиши талаб қилинади.

Тил меъёрларини такомиллаштириш, нутқ маданиятини юксак даражага кўтариш сўзниниг фонетик тузилишини, унинг ясалиши ва ўзгариши қўшилиш - бирикиш қонуниятларини акс эттирувчи адабий меъёрларни яна ҳам аниқлаш мукаммаллаштириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бу вазифаларнинг бажарилиши меъёрликни - қонун - қоидаларда турғунлик, изчиллик холатини кучайтиради. Нутқ маданиятини яна ҳам кўтариш ишининг бундай долзарб характерга эга бўлиши, жамият тарққиётининг талаби натижасидир. Тилнинг ўсиш - ўзгаришидаги ҳамма жараёнлар жамиятдаги талаб - эҳтиёж билан боғлиқдир.











































Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


1. Ҳ. Неъматов, А.Ғуломов, М.Абдураимова - Ижодий матн устида ишлаш. Тошкент, 1997 й.

2. Ҳ.Неъматов, А.Ғуломов, Т.Зиёдова - Ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш. Тошкент, 1997 й.

3. А.Ғуломов. Нутқ ўстириш машғулотлари. Тошкент, 1995 й.

4. Б.Ўринбоев, Б.Исабеков - Ўзбек тили. 11- синф учун. Алмати, 2003 й.

5. М.Қодиров - Ўзбек тили. Услубий қўлланма. Алмати, 2003 й.





1 Ҳамид Олимжон. “Ўрик гуллаганда” шеъри

Адабий тил меъёрлари (на узбекском языке)
  • Другое
Описание:

Тил - халқ билан бирга умр кечириб, шаклланади, ривожланади. Шунинг учун ҳам  ҳар бир миллатнинг тили унинг бахти, тиргагидир. Она тили эса  муқаддас аждодларимизни бугунги ва келажак авлод тарихи билан чамбарчас боғловчи, мангуга бириктирувчи энг ишончли қуролдир.

Нутқимиз икки шаклда бўлади: оғзаки ва ёзма. Оғзаки нутқ ўзаро муомала тилидир. Ундан ўзаро суҳбатларда, баҳсларда фойдаланилади.

Ҳар икки нутқ шакли олдига бир хил талаблар қўйилади: фикрни аниқ ва тушунарли бўлиши, жумланинг тўғри, равон ҳамда таъсирли қурилиши ҳар қандай нутқнинг бош фазилатидир.

 

Ўзбек тилшунослиги фанининг туғилиши ҳақида гапирганимизда, бумасаланинг тил  ўқитиш – тил фактларига илмий асосда ёндашиш талабини келтириб чиқаради. Ўзбек тилшунослиги фани ва олий мактабларда ўқитиладиган лингвистик  курслар Октябрь тўнтарилишидан кейин туғилди. Бирор фаннинг майдонга келиши  ҳақида гапирилганда,одатда, инсониятнинг асрларбўйи яратган билимлари кўзда тутилади. Шунга қараганда, ўзбек тилшунослиги фани  нисбатан қисқа вақт ичида пайдо бўлди. Чунки рус тили фани, бой рус тилшунослиги ўзбек тилшунослик фани учун илмий асосни яратиб берди.

Автор Юлдашов Мирхамид Мирабдивахабович
Дата добавления 06.01.2015
Раздел Другое
Подраздел
Просмотров 861
Номер материала 38553
Скачать свидетельство о публикации

Оставьте свой комментарий:

Введите символы, которые изображены на картинке:

Получить новый код
* Обязательные для заполнения.


Комментарии:

↓ Показать еще коментарии ↓