Главная / Другое / Адабиёт спецификацияси (на узбекском языке)

Адабиёт спецификацияси (на узбекском языке)

АДАБИЁТ СПЕЦИФИКАЦИЯСИ


Инсоннинг маънавий фаолияти, унинг дунёни ўрганиши ўз предмети ва мақсадлари жиҳатидан жуда кўп соҳаларга бўлинади. Физик, химик ва биологик табиатни турли нуқтаи назардан ва турли мақсадлар билан ўрганади, шу сабабли уларнинг ўрганиш предмети бир хил бўлишига қарамасдан, ўрганиш натижалари ҳар хил бўлади. Фаннинг ҳар бир бу соҳаси инсоннинг табиат ҳақидаги тасаввурларини ҳар хил томондан бойитади: уларнинг иш натижаларигина эмас, балки иш усуллари ва воситалари ҳам ҳар хилдир. Ҳатто касби бир-бирига жуда яқин бўлган жамиатшунос, иқтисодчи ва психолог ҳам инсон ҳамда унинг ҳаётини турли мақсад ва турлича воситалар билан ўрганади, уларнинг чиқарган хулосалари ҳам турличадир.

Инсон маънавий фаолияти ҳар соҳасининг мақсадлари, восита ва натижалари жиҳатдан ўзига хослиги ана шу соҳаларнинг спецификацияси деб аталади.

Ҳар соҳанинг спецификациясини ўрганиш – ўша соҳанинг факт ўзига хос асосий хусусиятларини ва жамият ҳаётида тутган ўрнини билиб олиш демакдир.

Бадиий адабиётнинг ижтимоий ҳаётдаги катта роли, унинг икки хусусияти билан тайин этилади:

  1. Адабиёт ижтимоий онгнинг бир қисми, дунёни тушунишнинг, билимнинг бир соҳаси сифатида. инсоннинг воқеълик ҳақидаги тасаввур ва билимларини қайд этиб, доимо бойитиб беради.

  2. Адабиёт санъатининг бир соҳаси сифатида воқеъликни бадиий ўзлаштириш, ўрганиш вазифасини ўзига хос, специфик тарзда бажо этади.

Адабиёт спецификациясини тўғри ва мукаммал ёритиш учун уни қайси фактик материаллар асосида ўрганиш кераклигини аниқлаб олиш керак. Чунки кўп минг йиллик адабиёт тарихи давомида йиғилиб қолган ва адабиётшунослик томонидан ўрганилиши лозим бўлган фактик материаллар жуда ҳам хилма хил бўлиб, уларнинг қайси тури асосида бугунги адабиётнинг спецификациясини тайин этиш керак, деган саволга жавоб топмасдан туриб, бу масалани ўрганишга киришиш мумкин эмас.

Адабиётнинг спецификациясини ўрганиш доимо адабиётшуносликнинг марказий масалаларидан бири бўлиб келди. Адабиёт ва унинг спецификациясига оид бизга маълум энг илк асарлардан бири Аристотелнинг "Поэтика"сидир.

Шудай қилиб, адабиёт ва унинг спецификациясини ўрганиш - узоқ тарихга эга. Бу тарихнинг босқичларини ёритиш - бизнинг илмимизнинг вазифасига кирмайди. Биз учун бир фикрни қайд этиб ўтиш муҳимдир: адабиётни спецификациясини тушунишнинг ўзи тарихий характерга эгадир. Яъни адабиётни, унинг ўзига хослигини тушунтиришнинг ўзи тарихда доимо бир хил бўлмайди - бундай бўлиш ҳам мумкин эмас эди. Замонлар ўтиши билан адабиётнинг жамият тарихида тутган ўрни ҳам, унинг хусусиятлари ҳам ўзгариб, бу тарихий жараён адабиёт ҳақидаги таълимотнинг йўналиши ва мазмунига ҳам таъсир эта боради. Ҳар бир фанда бўлганидек, адабиётшунослик ҳам ўз предметини борган сари кенг ва теранроқ ўргана беради. Натижа бу фаннинг мазмуни бойиб, унинг ривож даражаси кўтарила беради. Шу сабабли адабиётшуносликнинг асосини ташкил этган масалалар ўз характери ва натижалари эътибори билан ўзгариб, илмийлашиб боради. Масалан: Аристотелъ "Поэтика"сида адабиётнинг катта ижтимоий роли бевосита эмас, воситали равишда тасдиқ этилади: муаллиф адабиётнинг ижтимоий роли ҳақида махсус гапирмайди, аммо адабиётга бағишлаб махсус илмий тадқиқот ёритиш билан адабиётнинг ана шу ижтимоий ролини тасдиқ этади. Адабиётнинг спецификациясини тайин этишда эса Аристотелъ ўз замонасининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқишга мажбур: антик дунёда адабиётнинг этик ва драматик шакли ҳукмрон эди, шу сабабли “Поэтика” нинг муаллифи ҳам адабий ижодининг қонунларини дастлаб унинг эпик ва драматик жинси материаллари асосида аниқлашга тиришади.

Фанда адабиётнинг спецификаси ҳақида ҳозирги замон тасаввурларининг тасдиқ этиши – адабиётнинг ўз тараққиётига янги, аввал кўрилмаган босқичга кўтарилиши билан боғлиқдир. ХVIII – ХХ асрлар мобайнида аввал Ғарбий Европа халқлари адабиётида, кейин ер юзининг ҳамма илғор халқларида реализм етакчи ўринга кўтарилди. Адабиёт ҳақидаги таълимот реалистик адабиётнинг оламшумул ютуқлари тажрибасига асосланиб, реализмнинг тараққиётига катта ҳисса қўшувчи фактор сифатида юзага келди.

Адабиётнинг спецификациясига оид таълимот ҳам даставвал реализм адабиётнинг фактик материалларига асосланиб, айниқса унинг “катта проза” деб аталмиш қисмининг повестъ ва романнинг тажрибасини умумлаштирди.

Адабиёт жуда ҳам хилма-хил ва мураккаб ходисаларини ўз ичига олган бир оламдур. Унинг турлари, воситалари ҳам хилма-хил ва жуда бой. Аристотелъ замонидан бери адабий ижод маҳсулоти уч катта жинс (эпос, драма ва лирика)га бўлиниб ўрганилади. Адабиётда тасвирланувчи ҳаёт ходисаларининг мураккаблиги билан тақозо этилган бу бўлимнинг ҳодисаси туганмас жараёндир. Ҳар бир адабий жинс бўлакчаларга – жанрларга бўлинади. Эпос – ҳикоя, повестъ, роман ва эпопея шаклларидан намоён бўлиб ривожланди, драманинг ўзи ҳам “тарихий ва замонавий” турларга бўлинади, “тор маънодаги” драма эса лирик ва сатирик драма жанрига “ўтади ва ҳакозо”. Бу адабий жинслар ва жанрларнинг ўз ғоявий тематик доираси ва ўзига хос воситалари бор. Бу ердан жинслар ва жанрлар спецификациясига оид ва алоҳида ўрганилиши лозим бўлган масалалар доираси бошланади. Ҳамма адабий жинс ва жанрларга кирган асарлар яна наср ва шеър билан ёзилиши мумкин. Бу муносабат билан насрий ва шеърий ижодининг ўз спецификациясига оид масалалар туркуми ҳам майдонга келади.

Адабиётнинг спецификациясига оид таълимот – биринчи навбатда ва бошлига реализм адабиётининг тажрибасига асосланган ва адабий жинс ва жанрлар, насрий ва шеърий ижоднинг ўз хусусиятлари борлигини кўзда тутган ҳолда, сўз санъатининг энг умумий ва энг муҳим хусусиятларини ўрганувчи таълимотдир.

Адабиётнинг спецификацияси ҳақида сўз борганда, унинг ҳамма жинс ва жанрларига оид энг умумий, энг муҳим хусусиятларидан ҳам “бош хусусиятини” ажратиб олиш керак.

Адабиёт спецификацияси (на узбекском языке)
  • Другое
Описание:

Адабиёт спецификациясини тўғри ва мукаммал ёритиш учун уни қайси фактик материаллар асосида ўрганиш кераклигини аниқлаб олиш керак. Чунки кўп минг йиллик адабиёт тарихи давомида йиғилиб қолган ва адабиётшунослик томонидан ўрганилиши лозим бўлган фактик материаллар жуда ҳам хилма хил бўлиб, уларнинг қайси тури асосида бугунги адабиётнинг спецификациясини тайин этиш керак, деган саволга жавоб топмасдан туриб, бу масалани ўрганишга киришиш мумкин эмас.

 

Адабиётнинг спецификациясини ўрганиш доимо адабиётшуносликнинг марказий масалаларидан бири бўлиб келди. Адабиёт ва унинг спецификациясига оид бизга маълум энг илк асарлардан бири Аристотелнинг "Поэтика"сидир.

Шудай қилиб, адабиёт ва унинг спецификациясини ўрганиш - узоқ тарихга эга. Бу тарихнинг босқичларини ёритиш - бизнинг илмимизнинг вазифасига кирмайди. Биз учун бир фикрни қайд этиб ўтиш муҳимдир: адабиётни спецификациясини тушунишнинг ўзи  тарихий характерга эгадир. 

Автор Юлдашов Мирхамид Мирабдивахабович
Дата добавления 06.01.2015
Раздел Другое
Подраздел
Просмотров 300
Номер материала 38519
Скачать свидетельство о публикации

Оставьте свой комментарий:

Введите символы, которые изображены на картинке:

Получить новый код
* Обязательные для заполнения.


Комментарии:

↓ Показать еще коментарии ↓